Корейс шифокорлари Андижон вилоятида инсонпарварлик акцияси ўтказмоқдалар

Дата: 09:35, 04-08-2015.

Андижон. 4 август. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 2-9 августида “Ewha Womans University” госпитали (Корея Республикаси) шифокорлари Андижон вилоятида инсонпарварлик акцияси билан бўлиб, унинг доирасида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Акция корейс госпитали ва “Соғлом авлод учун” (Ўзбекистон) жамғармаси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ўтказилмоқда. Жамғармадан хабар қилишларича, кўриклар Андижон вилояти кўппрофилли болалар маркази асосида ўтказилмоқда.

Бу сафар бу ерда аллерголог, кардиолог, терапевт, ортопед ва бошқа мутахассислар ишламоқда. Барча текширилганларга гуманитар ёрдам шаклида дори-дармонлар тарқатилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, “Ewha Womans University” госпитали мутахассислари Ўзбекистонга олдин ҳам ташриф буюрганлар. Жорий йилнинг 18-23 январда улар иштирокида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшовчи 539 киши кўрикдан ўтказилган эди. Кўрик “Соғлом авлод учун” жамғармаси тиббий-ижтимоий маркази ва “Ариранг” пансионати базасида ўтказилган эди.

“Соғлом авлод учун” жамғармасининг фаолияти ўсиб келаётган авлод соғлигини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга йўналтирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: