Корейс врачлари Ўзбекистон аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказадилар

Дата: 10:38, 20-01-2015.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ - Ewha Womans University (Корея Республикаси) госпитали делегацияси Ўзбекистонга аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида келди, деб хабар қилинади “Соғлом авлод учун” жамғармаси сайтида.

19 ва 20 январ кунлари корейс мутахассислари жамғарманинг Тошкентдаги Тиббий-ижтимоий марказида, 21 январда Ўрта-Чирчиқ болалар касалхонасида ва 23 январда Тошкент вилояти “Юқори-Чирчиқ” туманидаги “Ариранг” қариялар уйида тиббий кўрик ўтказдилар.

Делегация таркибида гематолог, кардиолог, терапевт, отоларинголог, педиатр, стоматолог, терапевт, фармацевт ва бошқа мутахассилар бор. Врач кўрсатмаларига биноан барча текширилганларга тиббий дори-дармонлар текин берилади.

Эслатиб ўтмамизки, 2014 йил январда Ewha Womans University госпитали вакиллари пойтахт ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи 400 кишини бепул тиббий кўрикдан ўтказган эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: