Корейслар Мирзиёев ҳақида китоб ёзишди

Дата: 12:35, 23-11-2017.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Корея Республикасида корейс тилида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев” номли китоб 50 минг нусхада чоп этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Китобда Шавкат Мирзиёевнинг аввал Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, сўнг Президент лавозимидаги фаолияти ҳақида батафсил ҳикоя қилинган, унинг Ўзбекистон ва хорижда сўзлаган нутқларидан, жумладан, инаугурация маросимидаги нутқидан иқтибослар келтирилган.

“Бундан ташқари, китобда президентнинг минтақавий ҳамкорликка янги туртки берган ва Ўзбекистоннинг қўшни малакатлар билан алоқаларини янги даражага кўтарган ташқи сиёсий ташаббуслари ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, ўтган йилда бўлиб ўтган хорижий сафарлар, Ўзбекистонга ташриф буюрган давлат бошлиқлари ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлар тўғрисида батафсил маълумот берилади”, – деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.

Китоб Uz Kor Economy Media Group нашриёти тарафидан чоп этилган. Унга таниқли журналист ва ёзувчи Чо Чоль Хен муаллифлик қилган. Китоб 8 бўлимга ажратилган бўлиб, 320 саҳифа матн ва суратлардан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: