Коронавирус туфайли Ўзбекистон аэропортларида Осиёдан келаётган рейслар устидан назорат кучайтирилди

Дата: 09:48, 09-06-2015.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг барча йирик аэропортларида Яқин Шарқ респиратор синдромининг (ЯШРС/MERS) туфайли Осиёдан келаётган рейслар устидан назорат кучайтирилди, деб хабар қилишди республика давлат эпидемия назоратида.

“Мамлакатдаги барча халқаро аэропортларда келаётган йўловчилар орасида иситмаси бор беморларни аниқлаш учун замонавий қурилмалар ёрдамида мониторинг ўтказилмоқда. Айниқса, Яқин Шарқ давлатлари ва Жанубий Кореядан ташриф буюраётган йўловчилар синчковлик билан текширилмоқда”, - дейилади муассасанинг душанба куни тарқатилган ҳабарида.

Таъкидланишича, барча юқумли касалликлар стационарларида бундай беморларни госпитализация қилиш ва хавфсиз шароитларда даволаш учун барча шароитлар тайёрлаб қўйилди.

“Жаҳондаги вазият ва Бутунжаҳон Соғлиқни-сақлаш ташкилоти (БССТ) тавсияларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда вирус тарқалган мамлакатлар билан авиахабарлашув ва товар айланмаси юзасидан ҳеч қандай чекловлар қўйилгани йўқ”, - деб кўрсатилади давлат эпидемия назорати хабарида.

БССТ маълумотларига кўра, касалликнинг асосий белгилари орасида йўтал, бурун оқиши, юқори ҳарорат, баъзи ҳолларда ич кетиши кабилар бор. Коронавируснинг инкубацион муддати 14 кун. Аммо MERS янги ва ўрганилмаган касаллик ва ҳозирда унинг вакцинаси ёки даволаш учун дорилари мавжуд эмас.

Янгилик билан ўртоқлашиш: