Костанай вилоятидаги ёнғинда 3 киши, шу жумладан, Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Дата: 16:27, 07-12-2016.

Тошкент. 7 декабр. ЎзТАГ – Костанай вилоятидаги хусусий уйда бўлган ёнғинда 3 киши, шу жумладан, Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ФҲД матбуот хизматига асосланган ҳолда.

 “5 декабр соат 22.56да Костанай тумани, Заречный қишлоғи, Ипподром кўчаси 41 манзилидаги бир қаватли хусусий уй ёниб кетди. Ёнғин соат 00.36 бошланиб, 01.32 ўчирилди. Ёнғин майдони 50 кв. метрни ташкил қилди. Соат 00.24да нғин жойида 3 куйиб кетган жасадлар топилди”, - дейилади чоршанба куни тарқатилган хабарда.

 Аниқланишича, қурбон бўлганларнинг ҳар учаласи эркак киши бўлиб, иккитаси Қозоғистон фуқароси (1981 ап 1983йилларда туғ.), биттаси Ўзбекистон фуқароси бўлган. Жасадлар судмедэкспертизага йўлланган.

Енғинни ўчиришда 21 ўт ўчирувчи ва 7 ёнғинга қарши техникадан фойдаланилган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: