“Краснодар”нинг ўзбекистонлик ўйинчиси Одил Аҳмедов “Крылья Советов”га қарши ўйинда жароҳат олди

Дата: 14:50, 12-05-2016.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ– “Краснодар”нинг ўзбекистонлик ўйинчиси Одил Аҳмедов “Крылья Советов”га қарши ўйинда жароҳат олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россия ОАВ маълумотларига кўра, “хавбек учрашувнинг биринчи таймида жароҳат олиб, 15-дақиқада ярим ҳимоячи Юрий Газинский билан алмаштирилган”.

2015-2016 мавсумда 28 ёшли ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов клуб учун 27 ўйин ўтказди, 3 гол уриб, 3 голли тўп етказиб берган.

Эслатиб ўтамизки, у 2015 йил декабрда “Краснодар” билан шартномани 2019 йилгача узайтирган эди. “Спорт-Экспресс” мухбирининг россия клубида қанчалик узоқ  қолиши ҳақидаги саволига “Албатта. Доимий ўйнасанг, бу жуда яхши. Агар яхши ўйнаб, жамоага ёрдам берсам, узоқ вақт қоламан. Бундан ташқари, “Краснодар”да барча ўз ишига профессионал ёндашади. Бу гап мутлақ барча: футболчи, тренер, ходимларга тегишли. Бу менга жуда ёқади”, деб жавоб берган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: