Кредиторлар Тошкент трактор заводини тугатиш ҳақида қарор қабул қилдилар

Дата: 11:54, 21-04-2015.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – “Тошкент трактор заводи” (ТТЗ) кредиторлари йиғилиши Ўзбекистондаги энг йирик қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхонаси бўлган ушбу заводни тугатиш ҳақида қарор қабул қилдилар. Корхонага нисбатан банкротлик жараёнлари бошланган, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) кредиторларнинг сешанба куни эълон қилинган хабарига асосланган ҳолда.

Яқинда кредиторлар хўжалик судига ушбу қарорни тасдиқлаш ҳақида мурожаат қабул қилдилар. Тошкент хўжалик судининг ушбу масала юзасидан йиғилиши 27 апрелда бўлиб ўтади. Мартда Тошкент хўжалик суди ТТЗ банкрот қилиш жараёнларини бошлашга санкция берган эди.

Тошкент трактор заводи 1942 йилда ташкил этилган бўлиб, урушдан кейинги йилларда пахтачилк ва универсал ер ҳайдаш тракторлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхона қуввати 12 минг трактор ва 13 мингдан ошиқ прицеплар чиқаришга тенг. Аммо кейинги йилларда талабнинг пастлиги ва замонавий техника ишлаб чиқарилмаслиги оқибатида корхона қувватларидан 20% фойдаланилаётган эди.

2014 йил майда Ўзбекистон “Ўзагропроммашхолдинг” қишлоқ хўжалик машинасозлиги холдинг компаниясини қайта тиклади. Унинг таркибига “Тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводи” ОАЖ ва “Чирчиқ қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводи” ОАЖ киради. Улар тугатилаётган ТТЗ ва “Чирчиқсельмаш” асосда ташкил этилади. Холдинг таркибига “Агрегат заводи” ОАЖ ҳам кириши режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: