Кристофер Аллан Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди

Дата: 16:51, 13-04-2015.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Кристофер Аллан Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) британия ТИВ хабарига асосланаган ҳолда.

“Кристофер Аллан янги лавозимида Ўзбекистонда 2012 йил куздан бери ишлаётган Жордж Эдгарнинг ўрнига келади. Эндиликда Жордж Эдгар Буюк Британия ташқи ишлар вазирлигида бошқа ишга ўтади. Ўзбекистонда ишга тайинланганга қадар Кристофер Аллан британиянинг Токиодаги элчихонасида биринчи котиб (2003-2006 йй), ТИВ Жанубий Осиё гуруҳи бошлиғи (2009-2010) ва Буюк Британиянинг Аддис-Абеба, Эфиопиядаги миссияси раҳбари (2011-2014) бўлиб ишлаган”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: