Куба Ислам Каримов вафоти муносабати билан мотам эълон қилди
Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ - Куба республикаси давлат кенгаши Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан мамлакатда расман мотам эълон қилди. Бу ҳақда Куба ОАВ хабар бермоқда.
Уларнинг маълумотларига кўра, мотам 5 сентябр куни маҳаллий вақт билан соат 06:00дан соат 24:00гача давом этади.
Мамлакатдаги давлат муассасалари ҳамда ҳарбий муассасалар биноларида давлат байроқлари тушириб қўйилган.
Эслатиб ўтамизки, Ислом Каримов 2 сентябр куни 79 ёшида инсульт хуружи натижасида оламдан ўтди. Ўзбекистонда 3-5 сентябр кунлари умуммиллий мотам эълон қилинди.