“Куч бирликда” ўзбек болалар сериали рус тилида телеэфирга чиқди

Дата: 17:42, 19-02-2015.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – 16 февралдан бошлаб “Oilaviy” каналида “Куч бирликда” ўзбек болалар сериали рус тилида телеэфирга чиқа бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) .

Кинони суратга олган “Кинопром” компаниясидан хабар беришларича, фильмнинг 15 серияси давомида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан бўлган 7 бош қахрамон “Техно клуб”га бирлашиб болаларнинг манфаатлари, уларнинг оиласи ва жамиятга тааллуқли вазифаларни ечадилар.

Кенг кўламли илк ўзбек болалар сериали бўлган ушбу фильмда 3 ёшдан 76 ёшгача 150 актёрлар суратга тушганлар. Кинода ўсиб келаётган авлоднинг долзарб масалалари новаторлик йўли билан очиб берилади. Бу масалалар соғлиқни сақлаш, болалар тарбияси, таълим, жинслар тенглиги ва бошқалардир.

Сериал Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими вазирлиги буюртмасига БМТнинг республикадаги Болалар жамғармаси кўмагида суратга олинган.

2014 йилнинг сўнгги кунлари болалар сериали рус тилида www.kuch.uz интернет-сайтида тақдим этилган эди.

Эслатиб ўтамизки, илк маротаба ушбу сериал “Ёшлар” телеканалида 2014 йил июнда намойиш этилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: