Кучли шамол Тошкентда дарахтларни қулатди ва автомобилларга зиён етказди

Дата: 14:25, 30-05-2014.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Кеча Ўзбекистон пойтахтида кузатилган кучли шамол дарахтларни қулатди ва автомобилларга зиён етказди, дея хабар беради uz24.uz нашри.
Хусусан, Қатортол кўчасида дарахт шохлари икки автомобилга зарар етказди. Шунга ўхшаш ҳодисалар шаҳарнинг бошқа жойларида ҳам кўплаб кузатилди.
Эслатиб ўтамизки, Ўзгидромет маркази маълумотларига кўра бугун (30 май) Ўзбекистон бўйлаб қисқа муддатли ёмғир кузатилиб, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда, баъзан 12-17 м/сгача кучайган ҳолда эсади. Кечаси ҳаво ҳарорати 18-20°, кундузи эса 26-28° иссиқ бўлади, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: