Куни кеча Тошкентдан Қорақалпоғистоннга навбатдаги “Саломатлик” поезди йўлга чиқди

Дата: 22:49, 19-04-2016.

Тошкент. 19 апрел.ЎзТАГ – 18 апрел куни “Тошкент” вокзалидан Қорақалпоғистон Республикасининг олис туманлари аҳолиси учун навбатдаги “Саломатлик” поезди йўлга чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Навбатдаги ҳайрия тадбири “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК билан биргаликда тайёрланди.

Жамғармадан маълум қилишларича, 18 - 26 апрелда поезд Тошкент – Қорақалпоғистон – Жаслиқ –Тошкент йўналиши бўйлаб ўтади.

Ушбу “Саломатлик” поездига “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ юқори малакали шифокорлари гуруҳи ҳамроҳлик қилмоқда, улар тадбир доирасида аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида аёллар ва болаларни бепул тиббий кўрикдан ўтказадилар. Ногирон болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп болали оилаларга алоҳида эҳтибор қаратилади.

Шунингдек, акция доирасида қиймати 1,102 млрд сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, ногиронлик аравачалари  тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамлари топширилади.

Ёрдам муҳтожлар, болалар махсус мактаб интернатлари ва ижтимоий муассасаларга берилади.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдинги            “Саломатлик” поезди 18 апрел куни Тошкентдан Навоий вилоятидга жўнатилган эди. Акция доирасида 2,23 минг атрофида киши тиббий кўрикдан ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: