Кузда Қозоғистон ишлаб чиқарувчилари ўз товарларини Тошкентда тақдим этадилар
Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – 4-6 октябрда Қозоғистон ишлаб чиқарувчилари ўз товарларини Тошкентда тақдим этадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Савдо-саноат палатаси (ССП) маълумотларига асосланган ҳолда.
Бунга доир келишув “Kazakh Invest”, “Ўзэкспомарказ” ва Ўзбекистон ССП ўртасида Остонадаги ЭКСПО-2017 кўзгазмаси доирасида тузилди.
“Kazakh Invest” бошқарувчи директори Аскар Арыновнинг сўзларига кўра, 2016 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси $1,5 млрдни ташкил қилди, бундан $923 млни қозоқ экспортидир.
Бугунда Ўзбекистон Республикасининг қозоқ ишлаб чиқарувчилари билан тузилган шартномалари миқдори $47 млнни ташкил этади.
Аскар Арынов Қозоғистоннинг 20 зиёд компаниялари Ўзбекистонда ўз маҳсулотларини ақдим этиш ниятини билдирганини айтиб ўтди.


