Кузда Севара Назархон Россия ва Бирлашган Араб Амирликларида яккахон концертлар беради

Дата: 11:15, 29-07-2014.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон 2014 йилнинг кузида Россия ва Бирлашган Араб Амирликларида катта яккахон концертларини уюштиради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Севара Назархоннинг Вконтакте ижтимоий тармоғидаги расмий гуруҳида эълон қилинди.

24 октябр куни Севара Москвада (Крокус Сити Холл) ва 29 октябр куни Санкт-Петербургда (“Октябрьский” зали) “Мактублар, сўзлар ва иборалар...” номли концерт дастурини тақдим қилади.

Жорий йилнинг 5-6 ноябрида эса ўзбек хонандасининг концерт дастури Дубайнинг (БАА) “Jumeirah Beach” меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: