Кузда Тошкент вилоятида Голландия технологияси бўйича иккита иссиқхона фойдаланишга топширилади

Дата: 17:52, 17-05-2019.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – Кузда Тошкент вилоятида Голландия технологияси бўйича иккита иссиқхона фойдаланишга топширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, 14 май куни Ўзбекистоннинг Бенилюкс давлатларидаги элчиси дилер Ҳакимов "Деlfland-Asia" компанияси директори Вильям Кайперс ва "Bilancia" компанияси бош менежери Ян Вринс билан учрашди.

"Голландия "Delfland Asia" ва "Bilancia" компаниялари консорциуми ҳозирги вақтда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган 2 та лойиҳани амалга оширмоқда – 15.000 м2 майдонда шиша иссиқхоналарини Hydroponic тизимида комплектида қуриш, Нидерландиянинг технологиялари, Hortimax суғориш тизими ва ўғитларни қайта ишлаш, барча жараёнларни компьютерлаштириш бўйича гидропоник, қозон ва иситиш тизими билан тўла етиштирилади. Европа стандартларига мувофиқ помидор етиштириш режалаштирилган. Лойиҳани якунлаш сентябр ва октябр ойлари учун режалаштирилган", - дейилади хабарда.

Таъкидланганидек, суҳбат чоғида голландиялик тадбиркорлар Ўзбекистон бозорида ўз мавқеини янада кенгайтириш истагини билдирдилар. Яқин келажакда Тошкент шаҳридаги ваколатхонани очиш ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган "АgroExpoUzbekistan/Аgrotech Expoгро 2019" халқаро кўргазмасида Нидерландия делегацияси таркибида иштирок этиш, шунингдек, 2019 йил 7 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган "Invest in Namangan" бизнес-форумига қизиқиш билдирилди.

"Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил этилиши, кейинчалик иссиқхоналар ва иссиқхона комплекслари қурилишида фойдаланиладиган бутловчи қисмларнинг бир қисмини маҳаллийлаштириш истиқболли мақсадлар сифатида белгиланди", - деб якунланади хабар.

 

Сурат манбаи: vasha-teplitsa.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: