Кузда Тошкентда фотобиеннале бўлиб ўтади

Дата: 16:29, 09-04-2014.

Тошкент. 9 апрель. ЎзТАГ – Жорий йилнинг кузида (6-14 октябрь) Тошкентда VII Халқаро тошкент фотобиенналеси бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон бадиий академияси матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Биеннале лойиҳаси асосий кўргазмасининг мавзуси “Параллеллар. Иллюзия ва реаллик” деб номланади. Шунингдек, 2014 йилда Ўзбекистонда ўтказилаётган “Соғлом бола йили” шарафига биеннале доирасида “Болалар ҳудуди” ҳалқаро фототанлови ҳам ташкил этилади.
Биенналенинг асосий тадбирлари Марказий кўргазмалар залида, Тошкент суратчилар уйида, Ёшлар ижодиёти марказида, Тасвирий санъат галереяси ва Халқаро Маданият карвон саройида бўлиб ўтади.
Тадбирнинг хорижий меҳмонлари учун Бухорога саёҳат уюштирилади. Жюри таркибига фотосанъат соҳасидаги ўзбекистонлик ва ҳорижлик экспертлар киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: