Кузда Тошкентда Марказий Осиё саноат ҳафталиги бўлиб ўтади

Дата: 22:58, 30-09-2014.

Тошкент. 30 сентябрЎзТАГ – 21-23 октябр кунлари ТошкентдаМарказий Осиё саноат ҳафталиги – Central Asian Industrial Week” бўлиб ўтадиушбу тадбир олди саноат кўргазмасини бирлаштиради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ITE Uzbekistan компаниясидан хабар қилишларича, ҳозирда дунёнинг 18 мамлакатига мансуб 100 компания кўргазмаларда иштирок этиш ниятини тасдиқлаган. Улар орасида Ўзбекистон, МДҲ ва узоқ хорижнинг саноат корхоналари бор.

ПойтахтдагиЎзэкспомарказда бўлиб ўтадиган экспозициялар орасида тоғ-кон ишига бағишланган “MiningWorld Uzbekistan”, металлургия, машинасозлик ва ишлаб чиқаришни автоматлаштиришга қаратилган “Machinery Central Asia”, саноат қурилиши ва махсус техника ҳақидаги “UzComak”, кимё саноатига оид “Chemie Uzbekistan”, пластмасса саноатига таалуқли “Plastex Uzbekistan”, қадоқлаш ва полиграфияга бағишланган “O’ZBEKinPRINT – O’ZuPACK” кўргазмалари бор.

Барча олти кўргазма битта концепцияга бирлаштирилган бўлиб, энг янги саноат технологияларини намойиш қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: