Кузда “Ўзбекнаво” қатор янги конкурслар ўтказади

Дата: 16:16, 19-08-2014.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – 2014 йилнинг октябр-ноябр ойларида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ижрочилар учун қатор янги конкурслар ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу конкурслар “Соғлом бола йили” давлат дастури доирасида ташкил этилади. Хусусан, жорий йилнинг 20-24 октябрида Самарқандда болалар ва ёш ижрочилар учун “Истеъдод эгалари” танлови, 24-26 декабрда эса Гулистон шаҳрида "Янги тароналар-2014” Республика миллий эстрада қўшиқлари конкурсини ўтказиш режалаштирилган”, - деб таъкидлашди бирлашма матбуот хизматида.

Бундан ташқари, 2015-2016 йилларда таниқли ўзбек мумтоз санъаткорлари Жўрахон Султонов, Маъмуржон Узоқов ва Комилжон Отаниёзов хотирасига бағишлаб ёш ижрочилар кўркурсини ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу танловлар Марғилон ва Урганч шаҳарларида бўлиб ўтади. Бухорода эса “Асрлар навоси” конкурси ўтказилиб, бу ерда ўзбек миллий мусиқа асбоблари ижрочилари ўз маҳоратларини намойиш қиладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: