Кузга бориб россиянинг Томск шаҳрини Ўзбекистон билан боғловчи янги авиарейслар очилиши мумкин
Тошкент. 13 май. ЎзТАГ - Кузга бориб россиянинг Томск шаҳрини Ўзбекистон билан боғловчи янги авиарейслар очилиши мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) сешанба куни Томск шаҳар аэропорти бошлиғи Роман Фроленконинг ушбу шаҳар Савдо-саноат палатаси йиғилишидаги баёнотига асосланган ҳолда.
“Жуда истиқболли йўналиш. Ҳозирда Ўзбекистон ва Қирғизистон йўналишларида ишламоқдамиз. Яқин истиқболда, кузга бориб ушбу йўналишлардан бирини очамиз, деб умид қиламан”, - деди Фроленко.
Шунингдек, у 2 июндан бошлаб Томскдан Астана шаҳрига доимий халқаро рейс очилиши ҳақида ҳам эслатди. Ушбу рейс душанба кунлари 50 кишилик Bombardier CRJ 200 самолётида амалга оширилади. Йўлга 1 соат 50 минут вақт кетади.
Авиабилетларга олдиндан буюртма бериш тизимларидаги маълумотларга кўра, бир томонга билетнинг баҳоси 6 минг россия рублини ташкил қилади.