“Кварц” АЖ 37,36 млрд сўмлик акциялар чиқарди
Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Етакчи ўзбек ойна маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси “Кварц” АЖ 37,36 млрд сўмлик қўшимча акциялар чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзқурилишматериаллари” АЖ маълумотига кўра, акцияларга тўлаш ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойда, жумладан, 2016 йилги 23,25 млрд сўм ҳисобидан амалга оширилади.
Эслатиб ўтамизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги қарорига мувофиқ “Кварц” АЖнинг акцияларини чекланмаган шахслар орасида АЖ низом капиталининг 10% миқдорида бирламчи таклиф (IPO) йўли билан сотиш кўзда тутилган.
Айни пайтда “Кварц” АЖ низом капиталининг миқдори ҳозирдаги фойдани капитализациялашни ҳам ҳисобга олган ҳолда 78,45 млрд сўмни ташкил қилади.