“Кварц” ўзбек АЖ ўзининг биринчи IPOсини ўтказди

Дата: 15:23, 12-04-2018.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – “Кварц” ўзбек акционерлик жамияти (АЖ) ўзининг биринчи IPOси – бирламчи оммавий таклиф орқали акцияларни жойлаштиришини ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасидан маълум қилишларича, жами 3305 талабнома келиб тушди.

АЖнинг 4,5млн донадан ортиқ акциялари 2017 йил 5 декабрдан бошлаб савдога қўйилган эди. “Тошкент” РФБ маълумотларига кўра, обуна бўйича сотиб олинган акциялар ҳажми 2 млн 475269 донани ташкил қилди.

Акциялар таклиф қилинган энг юқори нарх устуворлиги ҳисобга олинган ҳолда сотилди. “Кварц” АЖ акцияларини сотишда бир шахс томонидан чиқарилган жами акциялар сонининг 0,05% кўп бўлмаган миқдорини сотиб олиш шарти билан савдо қилинди.

Жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, инвестицион воситачилардан аризалар ТИВ Ўзбекистон миллий банки филиаллари ва инвестицион воситачилар (брокерлар) томонидан ҳар бир акция нархи 3000 дан 9100 сўмгача диапазонда қабул қилинди.

Акциялар учун обуна 3 апрелда якунига етди. 9 апрелдан “Кварц” АЖ акциялари иккиламчи қимматли қоғозлар бозорида савдога чиқарилиши мумкин.

Сурат манбаи: http://kvarts.uz/page/2/?lang=uzfeedfeedfeedfeed

Янгилик билан ўртоқлашиш: