“Кыргыз темир жолу” ва “Ўзбекистон темир йўллари” ҳамкорлик баённомасини имзоладилар

Дата: 15:17, 29-12-2017.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – “Кыргыз темир жолу” ва “Ўзбекистон темир йўллари” қомпаниялари ҳамкорлик баённомасини имзоладилар, деб хабар беради жума куни  КирТАГ КТЖ МК матбуот хизматига асосланган ҳолда.  

Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентларининг 2017-йил 13-14 декабрь кунлари Тошкентдаги учрашуви доирасида эришилган иккитомонлама келишувларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида “Кыргыз темир жолу” ва “Ўзбекистон темир йўллари” қомпаниялари ҳамкорлик баённомасини имзоладилар.

“- Ташилаётган товарлар қўшимча ҳажмини жалб қилиш мақсадида, қирғиз томони Қирғизистон темир йўли Жанубий бўлими станциялари йўналиши, шунингдек, тескари йўналишда ҳаракатланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтувчи барча транзит юкларига чегирмалар бериш таклифи билан мурожаат қилди.

- Ўз навбатида, яқин келажакда ўзбек томони юқоридаги масала бўйича ўз еичмларини тақдим этади.

- Ўзбекистон томони “Кыргыз темир жолу” Миллий компанияси ДКга тегишли тепловозлар ва юк вагонларини , "Ўзбекистон темир йўллари" ОАЖ саноат корхоналари негизида таъмирлашга, улар учун эҳтиёт қисмларни Қирғизистон Республикасининг давлат харидлари бўйича қонунчилигига мувофиқ равишда имтиёзли шартларда етказиб беришга тайёр.

- Ўзбек томони қирғиз темирнинг Жанубий бўлими йўналиши станциялари бўйича етарли миқдорда вагон ёрдамини кўрсатади.

- Андижон-Жалолобод йўналиши бўйлаб йўловчи темир йўл поездини қатновини Тошкент-Андижон поезди жадвалига боғлаган ҳолда қатновини, шунингдек, Қирғизистон томонининг Тошкент-Баликчи йўналиши бўйлаб йўловчи темир йўл поездини қатновини (қишги мавсумда Бишкек станциясига) ташкил қилиш ҳақидаги таклифини кўриб чиқиш белгиланди”.

Мазкур протокол 2017 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида имзоланди.

Эслатиб ўтамизки, 25-27 декабр кунлари Тошкент шаҳрида Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги темир йўл лойиҳаси делегацияларининг уч томонлама учрашув бўлиб ўтди. Уч мамлакат транспорт вазирлари қурилишнинг бошланиш вақтини белгиладилар.  Музокаралар якунлари бўйича ушбу йўналишнинг аниқ санаси 2018 йил апрел ойида маълум бўлади.  

Сурат манбаи: http://www.shenglongtravel.com/destinations-asie/voyage-en-chine/rejoindre-un-groupe-en-chine/pekin-lhassa-express/

Янгилик билан ўртоқлашиш: