Lang.uz порталида 1 мингдан зиёд киши инглиз тилини ўрганди

Дата: 15:26, 15-11-2016.

Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2016 йил сентябрда очилган Lang.uz порталида 1 мингдан зиёд киши инглиз тилида ўқишдан ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ўқув курсидан сўнг улар тестдан ҳам ўтдилар.

 Uzinfocom маркази маълумотига кўра, порталдаги материаллар мавзувий дарслар сифатида “Elementary”дан “Pre-Intermediate” даражаларигача тақдим этилган.

Ҳар бир дарсда янги сўзлар билан танишиш, уларни мустаҳкамлаш вазифаларини бажариш, мулоқот тинглаш, машқни бажариш, видео томоша қилиб, матн ёзиш зарур.

Барча дарсларни бажаргач, портал фойдаланувчиси нафақат тўғри ёзиш, балки тўғри гапира ҳам олади. Машғулотлар интерактив шаклда ўтказилади.

Ўқув интерфейсини ўзбек (кириллча ёки лотинча) ва рус тилларида танлаш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: