Латвия Мудофаа вазири ўзбек ҳарбийларига латвиядаги махсус мактабларида таълим олишни таклиф қилди

Дата: 12:37, 30-05-2014.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Латвия Мудофаа вазири Ўзбекистон ҳарбийларига латвиядаги махсус ҳарбий мактабларда таълим олишни таклиф қилди, дея хабар беради 12news.uz нашри.
Ушбу таклиф Латвия Мудофаа вазири Раймонд Вейониснинг ўзбекистонлик ҳамкасби генерал-лейтенант Қобул Бердиев билан бўлган учрашувида айтилган.
Вейонис томонидан таклиф этилган муассасалар орасида Балтиқбўйи мудофаа коллежи, сапёрлар мактаби ва ғаввослар мактаблари бор.
Бундан ташқари, томонлар иккитмонлама ҳамкорликнинг истиқболлари, Украина ва Афғонистондаги ҳавфсизликка доир ҳудудий вазифаларни муҳокама қилдилар. Шунингдек, мудофаа ва ҳавфсизликнинг долзарб масалалари бўйича экспертлар семинарини ўтказиш истагини ҳам билдирдилар, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: