Латвиялик профессор Ўзбекистон ТИВда сайловдан олган таассуротлари билан ўртоқлашди
Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ –Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидаги учрашувда Болтиқ халқаро академияси проректори, профессор Инна Стеценко ўзининг сайловдаги таассуротлари билан ўртоқлашди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ўзбек ташқи сиёсий муассасаси сайтида жойлаштирилган маълумотга асосланган ҳолда.
Болтиқ халқаро академияси проректори 21-декабр куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловларга халқаро кузатувчи сифатида Ўзбекистонга келган.
И.Стеценконинг фикрига кўра, Ўзбекистон фуқаролари ушбу муҳим сиёсий жараёнда фаол қатнашганлар.
Бундан ташқари, учрашувда Ўзбекистон ва Латвия ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Болтиқ халқаро академияси – Болтиқбўйи мамлакатлари ва Шимолий Европадаги энг йирик нодавлат олий ўқув муассасасидир. Бу ерда дунёнинг 20 зиёд мамлакатидан бўлган 8 минг талаба, шу жумладан, 500 хорижлик талабалар таҳсил олади.


