Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси дипмисииясини якунламоқда

Дата: 17:01, 08-08-2017.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Латвия Республикасининг элчиси Эдгарс Бондарсни қабул қилди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

Суҳбат давомида бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашилгани хабар берилган.

“Элчининг дипломатик миссияси якунланар экан, унинг Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги муносабатларни мустакамлашга қўшган конструктив ҳиссаси қайд этилди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, сўнгги 3,5 йил мобайнида Ўзбекистон-Латвия ҳамкорлиги фаол ривожланди ва мустаҳкамланди. “Латвия Президенти Андрис Берзиншнинг 2014 йил май ойида Ўзбекистонга ташрифи давомида ўтказилган олий даражадаги самарали музокаралар икки томон ҳамкорлигига янги туртки берди. Шунингдек, икки мамлакатнинг вазирлик ва идоралари, ишбилармон доиралари, маданият, таълим ва бошқа соҳалар вакиллари даражасида фаол учрашувлар бўлиб ўтди”, - дейилади хабарда.

Ўз навбатида, Эдгарс Бондарс “элчи сифатида Ўзбекистондаги фаолияти учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорчилик изҳор этди”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: