Леонардо Ди Каприо Орол денгизи муаммоси ҳақида ёзди

Дата: 17:06, 27-08-2015.

Тошкент. 27 август. ЎзТАГ – Голливуд актери Леонардо Ди Каприо Instagramдаги ўз саҳифасида Орол денгизи муаммоси ҳақида ёзди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, актер, “Рамзий маънода сувдан кечаётган туялар Орол денгизининг қуруқ тубини кесиб ўтмоқдалар”. “Суви суғориш мақсадларида олинганидан сўнг денгиз майдони қисқариб, чириган кемалар қабристонига айланди. Бу ерларда бир вақтлар чиройли қирғоқлар мавжуд эди”, - деб давом этади “Титаник” фильмининг бош қахрамонларидан бири.

Бундан ташқари, Ди Каприо ижтимоий тармоқда Орол денгизидан суратларни ҳам эълон қилган.

Ҳозирга қадар изоҳга 44 мингдан ошиқ лайклар йиғилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: