LG билан очиладиган янги ҚК Ўзбекистоннинг “Электрон ҳукумат” тизимини модернизация қилишда ёрдам беради

Дата: 11:15, 20-10-2014.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “LG CNS Uzbekistan” ҚК очилди. Ушбу корхона “Электрон ҳукумат” тизими ва иқтисодиёт реал тармоғи учун ахборот тизимлари ва дастурий таъминот ишлаб чиқариш билан шуғулланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Компания йил охирига қадар иш бошлаб, кейинги йил адвомида корейс ва ўзбек мутахассислари иштирокида 15 лойиҳани амалга ошириши режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамизки, “LG CNS” компанияси 1987 йилда “LG” корпорацияси томонидан ташкил этилган ва ахборот технологиялари, консалтинг, тизим ҳамда тармоқ интеграцияси, бизнес-лойиҳалар аутсорсинги, компьютер инжиниринги ва бошқа қатор соҳаларга ихтисослашган. Ҳозирда “LG CNS” Жанубий Кореянинг ахборот технологиялари соҳасида хизмат кўрсатиш бўйича энг йирик компанияси ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: