LG CNS Ўзбекистонда электрон-кутубхона тизимини яратади

Дата: 17:21, 05-10-2016.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Жанубий Кореянинг LG CNS компанияси Ўзбекистонда электрон-кутубхона тизимини яратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания хабарига асосланган ҳолда.

Бунга доир тегишли хужжат Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Хуршид Мирзохидов ва LG CNS бошқарувчи директори Парк Жин-Куг томонидан имзоланди.

“Келишув қиймати 13,5 млрд вон ($12,09 млн). Лойиҳа доирасида Тошкентдаги Алишер Навоий номли миллий кутубхона учун рақамли бошқарув тизимини ташкил қилинади. LG CNS кутубхонанинг мультимедия маркази, китобларни рақамлаштириш маркази, электрон-кутубхона тизимини ишлаб чиқиб, кутубхонанинг интеграциялашган маълумотлар базасини яратади”, - деб таъкидлашди корейс компаниясида.

Лойиҳа якунлангач, Ўзбекистондаги 20 та миллий кутубхоналарни ягона тармоққа бирлаштирадиган мультимедия маркази ҳамда китобларни сканерлаш маркази ташкил этилади ва бу улардан фойдаланишни қулайлаштиради.

LG CNS ижрочи директори Ли Чеол лойиҳа доирасида Ўзбекистон билан илғор ахборот технологияларини бўлишишини таъкидлади.

“Компания Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш ниятида ва бунинг учун электрон ҳукуматни ташкил қилиш, АКТ асосидаги таълим тизими, миллий маълумотлар базаси ва Тошкент аэропортининг янги пассажир терминали дастурий асосларини яратиш лойиҳаларида иштирок этмоқда”, - деб таъкилади у. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: