Либерал-демократик партия Ўзбекистон бош вазири лавозимига ўз номзодини кўрсатади
Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба парламент қуйи палатасига сайловларда энг кўп овоз олган партия томонидан бош вазирликка номзод кўрсатиш механизми қўлланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Парламент қуйи палатасига сайловларда энг кўп – 47 овоз олган Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бош вазир лавозимига ўз номзодини қўйиш ҳуқуқини олади”, – деб таъкидлашди ЎзЛиДеП матбуот хизматида.
Қонунчилик тартибларига кўра, номзод кўрсатилганидан кейин у давлат раҳбари, сўнгра парламент икки палатаси томонидан маъқулланиши зарур. Парламент қуйи ва юқори палатаси депутатларининг ярмидан кўпи номзодни ёқлаб овоз берса, у тасдиқланган ҳисобланади.


