Литва ташқи ишлар вазири Тошкентга ташриф буюради
Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – Жорий йил 7 май куни Литва Республикаси Ташқи ишлар вазири Линас Антанас Линкявичюс бошчилигидаги делегация Тошкентга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
“Ташриф дастуридан Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида, ташқи ишлар, ташқи савдо, қишлоқ хўжалиги вазирликларида ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакилларининг давра суҳбатида иштирок этиш ўрин олган”, - дейилади хабарда.
Сурат манбаи: http://exclusivenews.ge/post/85353