“Локомотив”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси учун 3 млн евро тўлашлари мумкин
Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Москванинг “Локомотив” жамоасида ўйновчи ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов учун 3 млн евро тўлашлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Турк нашрлариинг хабар қилишларича, қишги трансфер чоғида спортчи россия футбол клубини тарк этиб, туркиянинг “Фенербахче” жамоасига ўтиши мумкин.
Баъзи маълумотларга кўра, Ўзбекистон термасининг 30 ёшли ўйинчисининг трансфери миқдори 3 млн еврони ташкил қилиши мумкин. Денисовнинг Москванинг “Локомотив” жамоаси билан шартномаси 2018 йил июнда якунига етади.
Эслатиб ўтамизки, жорий мавсумда Денисов “Локомотив” учун саккиз ўйин ўтказди. 20 турдан кейин жамоа Россия чемпионатида етакчилик қилмоқда.
Сурат манбаи: https://nuz.uz/intervyu/16619-vitaliy-denisov-veru-chto-sbornaya-uzbekistana-popadet-na-ch-m.html