“Локомотив” пойтахт клубининг икки футболчиси малайзия жамоаси билан шартнома имзолади
Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Тошкентнинг “Локомотив” клубининг икки футболчиси малайзия клуби билан шартнома имзолади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумотлар малазиянинг Bernama спорт порталида эълон қилинди.
Хусусан, малазийзиянинг T-Team футбол клуби “Локомотив”нинг икки ўйинчиси – хужумчи Фарҳод Тожиев ва яримҳимоячи Садриддин Абдуллаевлар билан шартнома имзолаган. Бу ўйинчилар футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси ўйинчилари бўлиб, малайзия жамоаси раҳбариянинг фикрига кўра, янги жамоаларига Малайзия чемпионати олий дивизионига чиқишга кўмаклашади.
T-Team клуби вакили Мохд Сахрисаннинг сўзларига кўра, команда хориждан яна бир тажрибали ўйинчини жалб қилишни режалаштирган.
Ўзбек ўйинчилари билан шартнома бир йилга тузилган бўлиб, футболчилар машқларга кейинги ҳафтадан бошлаб тушишлари зарур.
“Биз Ўзбекистонлик легионерлар маҳаллий ўйинчилар билан тезда тил топишишлари ва жамоага Супер Лигага қайтишига кўмаклашишига умид қиламиз”, - деб таъкидлади Мохд Сахрисан.
Эслатиб ўтамизки, T-Team ўтган йилги мавсумда 11-ўринни эгаллап малайзия Супер Лигисидан чиқиб кетган эди.