Лола Каримова-Тиллаева фонди Тошкентда йирик конференция ўтказади

Дата: 16:51, 27-01-2017.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Лола Каримова-Тиллаева фонди Тошкентда болаларни ижтимоий ҳимоя қилишга бағишланган йирик халқаро конференция ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ижтимоий инклюзия: болаларнинг ижтимоийлашувида янги жиҳатлар” халқаро конференцияси 2017 йилнинг 31 январидан 1 февралигача International Hotel Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

“Конференцияда 200 атрофида хорижий ва маҳаллий мутахассислар, жумладан, вазирлик ва муассасалар, халқаро нодавлат ташкилотлари, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО, БМТТД, дипломатик корпус вакиллари, Беларусия, Германия, Исроил, Ирландия, Испания, Италия, Қозоғистон ва Россиялик экспертлар иштирок этадилар”, - деб таъкидлади фонд матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: