Лондон ва Парижда тунаш жуда қиммат, Стокгольмда қорин тўйғизиш қимматга тушади, Ослода эса таксининг нархи баланд
Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ - Лондон ва Парижда тунаш жуда қиммат, Стокгольмда қорин тўйғизиш қимматга тушади, Ослода эса таксининг нархи баланд, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) TripAdvisor сайёҳлик хизматлари сайтида эълон қилинган дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингига асосланган ҳолда.
Рейтингга мувофиқ, туристлар учун дунёдаги энг қиммат шаҳар Лондон бўлиб чиқди, ундан кейинги ўринларда Париж ва Нью-Йорк келади.
Мисол учун, Бирлашган Қироллик пойтахтида тунаш саёҳларга ўртача 312 фунтга тушади. Парижда ушбу хизмат учун 367 евро, Нью-Йоркда эса 362 евро тўлаш зарур бўлади.
Денёнинг яшаш учун энг қиммат ўнта шаҳарлари рўйхатида яна Осло, Цюрих, Копенгаген, Хельсинки, Торонто ва Сидней ҳам бор. Бу ерларда меҳмонхонада бир кун туриш учун ўртача 270 евродан бериш лозим бўлади.
Емак масаласида Европанинг энг қиммат шаҳри деб Стокгольм тан олинди, таксида юришнинг баҳоси энг юқори бўлган шаҳар эса Осло бўлиб чиқди.