Лондонда биринчи британ-ўзбек энергетик форуми бошланди

Дата: 17:16, 18-04-2018.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – 18 апрел Лондонда “Ўзбекистон нефть ва газ саноатининг инвестицион салоҳияти” биринчи британ-ўзбек энергетика форуми иш бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат рақобат қўмитасига таянган ҳолда.

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмагида ташкил қилинган форумнинг асосий мақсади – Ўзбекистон нефть ва газ саноатидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни ташкил масалаларини муҳокама қилиш ҳисобланади.

Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, форум ишида Буюк Британия савдо ва экспортни рағбатлантириш вазири баронесса Рона Ферхед, шунингдек, Буюк Британия ва Европа халқаро молия институтлари, тижорат банклари, нефт-газ ва иқтисодий тармоқларининг раҳбар вакиллари иштирок этадилар. Бизнес-форум дастури икки ялпи мажлис, шунингдек, B2B шаклидаги учрашувлар, иштирокчи компаниялар тақдимотларини ўз ичига олади.

Форум якунлари бўйича Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Британия Экспорт молияси агентлиги (UKEF) ўртасида 1.25 млрд фунт миқдоридаги Ўзбекистон Республикасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўйича меморандумнинг имзоланиши кутилмоқда.

Сурат манбаи: http://darakchi.uz/ru/48417

Янгилик билан ўртоқлашиш: