Лондонда олтин баҳоси пасайиши кузатилди

Дата: 20:44, 05-03-2014.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ. – Лондондаги эрталабги банклараро савдода бир трой унциясига тенг олтиннинг нархи $1333,5 тенг бўлди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).
Бу, ўтган куни кечқурун кузатилган нархга қараганда 1,25 долларга арзон демакдир.
Еврода бир унция олтиннинг баҳоси 971,939ни (+1,494), британ фунтларида эса 799,844ни (-0,222) ташкил қилди.
Банклараро олтин савдоси (фиксинг) ҳар куни Гринвич вақти билан 10.30 ва 15.00да бўлиб ўтади.Савдо натижалари бутун жаҳон бўйлаб мўлжал сифатида ишлатилади. Олтин нархини аниқлашда 5 молия институти қатнашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: