Лондонда савдо бўйича ўзбек-британ кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Дата: 15:43, 20-11-2015.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Лондонда савдо ва саноат бўйича ўзбек-британ кенгаши (ССЎБК) 22-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонасидан хабар беришларича, йиғилиш ССЎБК ҳамраиси Барбара Хэй раислигида ўтказилди. Иқтисодиёт турли тармоқлари вакиллари кирган ўзбек делегациясига республика Ташки ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов етакчилик қилди.

Учрашувда ўзбек делегацияси британ ҳамкасбларини мамлакатдаги ишбилармонлик ва иқтисодий муҳит, нефтегаз, кимё, фармацевтика, энергетика, тоғ-кон, озиқ-овқат каби соҳаларда иккитомонлама муносабатларни ривожлантириш имкониятлари ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, ўзбек томони 80 атрофида британ компаниялари вакилларини Ўзбекистондаги қатор инвестиция лойиҳаларида қатнашиш имкониятлари ҳақида хабардор қилди.

Ўз навбатида, британ компаниялари ўзбек томонига ўзбек бозорида саноат, фан ва маданият соҳаларида таклиф этишлари мумкин бўлган имкониятларидан воқиф қилдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: