“Лукойл” Қандим ва Ҳисордаги объектларни тўлиқ ривожлантириш учун қўшимча $3 млрд сармоя киритади
Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – “Лукойл” Қандим ва Ҳисордаги барча объектларни тўлиқ ривожлантириш учун қўшимча $3 млрд миқдорида сармоя киритади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2017 йил охирига бориб Ўзбекистон ҳудудидаги сармояларимиз $6 млрд атрофидани ташкил этади. Мен бунга Ҳисор лойиҳасини ривожлантириш ($1,5 млрд) ва Қандимни тўлиқ ривожлантиришни ҳам қўшяпман. Сўнгги лойиҳани декабрда ишга туширишга умид қилмоқдамиз”, - деб иқтибос келтиради россия компанияси раҳбари Вагит Алекперовнинг сўзларидан Интерфакс.
Алекперовнинг аниқлаштиришича, ширкат томонидан Ўзбекистонда қазиб олинаётган барча газ ташқи бозорга йўналтирилмоқда. Шунингдек, у Ўзбекистон раҳбарининг “Лукойл”га қарашли амалдаги лойиҳаларга мансуб инвестиция босқичи якунланганидан кейинги янги ташаббусларини ишлаб чиқиш ҳақида топшириғи борлигини ҳам эслатиб ўтди.
“Тахминан 2021-2022 йилларда биз инвестицион босқичимизни якунлаймиз деб ҳисоблаймиз, ва кейинги босқичда Ўзбекистонда қазиб олинаётган газни қайта бўлиш масалаларини ишлаб чиқишимиз зарур. Бу газкимё соҳаси бўлади. Биз бунинг устида ишламоқдамиз ва маълум вақтдан кейин янги ташаббусларни тақдим этишга тайёр бўламиз”, - деди Алекперов.


