“Лукойл” Бухородаги объектларини синов тариқасида эксплуатация қилишни бошлади

Дата: 17:05, 13-05-2015.

Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – “Лукойл” Бухородаги объектларини синов тариқасида эксплуатация қилишни бошлади, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) россиялик компаниянинг хабарига асосланган холда.

“Лукойл” Бухоро вилоятида амалга оширилаётган “Қандимнинг илк гази” лойиҳаси доирасида икки қурилмани синов тариқасида эксплуатация қилишни бошлади”, - дейилади хабарда.

Ялпи қуввати йилига 2,2 млрд куб. метр газ бўлган қурилмалар 34 бурғулаш устунларидан табий газни қабул қилиб олиб, хом-ашё тайёр бўлгач, уни Муборак газни қайта ишлаш заводига узатади. Янги объектларнинг ишга туширилиши россия компаниясига Ўзбекистонда қазиб олинаётган газ ҳажмларини сезиларли даражада оширишга имкон беради.

“Қандимнинг илк гази” лойиҳасини амалга ошириш учун 170 км электр узатиш линияси тортилди, электроподстанция қурилди, 180 км ошиқ юқори ва ўрта босимли қувурлар, 237 км оптик толали алоқа линиялари тортилди, 150 км автомобил йўллари ва сув тўсиқларидан 7 автомобиль кўприклари қурилди.

“Қандимнинг илк гази” “Қандим-Ховузак-Шоди-Қўнғирот” маҳсулотни бўлиш келишуви доирасидаги Қандим конлари гуруҳини комплекс ўзлаштириш бўйича мега лойиҳанинг биринчи босқичидир.

Қандим гуруҳига олти газ конлари киради. Булар Қандим, Қувачи-Олот, Оққум, Парсанкўл, Хожи ва Ғарбий Хожи конларидир. Денгизкўл конидаги Шимолий Шоди участкаси ҳам Ҳовузак-Шоди конлари ҳудудида жойлашган. Лекин уни ишга тушириш ишлари “Қандимнинг илк гази” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: