“ЛУКОЙЛ” Ҳисор конлар гуруҳида лойиҳа даражасидаги газ қазиб олишни йўлга қўйди

Дата: 09:22, 25-09-2017.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Ҳисор конлар гуруҳида янги объектларни ишга тушириш бўйича тантанали маросим бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маросимда “ЛУКОЙЛ” ОАЖ президенти Вагит Аликперов ва республика бош вазири Абдулла Арипов иштирок этдилар.

“Жануби-Ғарбий Ҳисор” лойиҳаси доирасида ишга туширилган ишлаб чиқариш объектлари қаторида қуввати йилига 4,4 млрд куб.м газни комплекс тайёрлаш қурилмаси, газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси ҳамда олтитта газ йиғиш пункти бор. Объектларнинг ишга туширилиши Ҳисор конлар гуруҳида газ қазиб олиш ҳажми лойиҳада белгиланган йилига 5,5 млрд куб.м газ етказиб бериш имкони беради”, - деб таъкидлашди россия компанияси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, россия компанияси хорижий лойиҳалари доирасида қазиб олаётган газнинг ярмидан кўпроғи Ўзбекистонга тўғри келади. 2017 йилнинг сентябр ҳолатига келиб “ЛУКОЙЛ” бошқаруви остидаги лойиҳаларда тўпланган маҳсулот кўрсаткичи 45 млрд куб метрга етди. Компания Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги энг йирик хорижий сармоядордир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: