“Лукойл” Тошкентдаги шахобчаларига россиядан ёнилғи олиб келишга ваъда бермоқда

Дата: 17:22, 21-02-2017.

Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – “Лукойл” компанияси Тошкентдаги шахобчаларига россиядан ёнилғи олиб келишга ваъда бермоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Дўстлар, “Лукойл”нинг АЁҚШда фақат Россия Федерацияси ҳудудида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводларидан келтирилган маҳсулотлар сотилади”, - деб хабар беришди “Лукойл” ширкатида.

Эслатиб ўтамизки, яқинда Тошкентда Лукойл”нинг собиқ ТАПОиЧ заводи ёнида жойлашган биринчи АЁҚШ очилиши кутилмоқда. Бу ерда юқори сифатли дизель ёнилғиси, EURO-5 стандартига жавоб берувчи АИ-92, АИ-95 бензинлари сотилади.

Шахобча кечаю кундуз ишлаши режалаштирилган. Тўлов нақд пулда ва терминал бўйича олинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: