“ЛУКОЙЛ Ўзбекистон” россия компанияси 25 млрд кубометр газ қазиб олди
Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон” россия компанияси 25 млрд кубометр газ қазиб олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга доир маълумот “ЛУКОЙЛ Оверсиз”нинг корпоратив газетаси “Нефтяные ведомости”нинг сайтида жойлаштирилган.
Шу билан бирга, компания Ўзбекистондаги энг йирик хорижий инвесторлардан биридир. Бугунга келиб, ЛУКОЙЛнинг Ўзбекистондаги барча инвестициялар умумий ҳажми $3,5 млрддан ошди. Компаниянинг бу ердаги лойиҳаларни амалга ошириш давридаги умумий инвестициялари миқдори эса $8 млрддан зиёдни ташкил қилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамизки, ЛУКОЙЛ Ўзбекистонда икки жойда газ қазиб олиш билан шуғулланади. Булар Бухоро вилоятидаги Ховузак-Шоди ва Қашқадарё вилоятидаги Хисор конлари гуруҳидир.