“Лукойл” Ўзбекистонда 40 млрд кубометрдан зиёд газ қазиб олди

Дата: 15:21, 19-05-2017.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ишлаш давомида россиянинг “Лукойл” ширкати Ўзбекистонда 40 млрд кубометрдан зиёд газ қазиб олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бугунга келиб “Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” томонидан амалга оширилган барча лойиҳаларда қазиб олинган газ 40 млрд кубометрдан ошди. Унинг асосий қисми (82%) Бухоро вилоятидаги Хавузак-Шоди конидан қазиб чиқарилди”, - деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.

Қайд этиш зарурки, 2017 йилда “Лукойл” ширкати Ўзбекистонда газ қазиб ола бошлаганига 10 йил тўлади. Ўтган вақт давомида россия компанияси мамлакат иқтисодига $5,2 млрд сармоя киритди ва энг йирик хорижий инвестор мақомини олди.

Ўрта истиқболда “Лукойл” ширкати йилига 16 млрд кубометр газ қазиб олиш даражасига чиқиш ва МАТК амал қилиш муддатида 330 млрд кубометр атрофида газ ва  6 млн тонна атрофида суюқ углеводородлар қазиб олишни режалаштирмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: