“ЛУКОЙЛ” Ўзбекистондаги бўлимини кучайтирмоқда

Дата: 11:42, 02-10-2014.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – “ЛУКОЙЛ” ўзбек бўлимини кучайтириш ниятида “ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг”нинг Ўзбекистондаги бош директорини алмаштирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) холдинг матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Компанияни 2000 йилдан бери бошқариб келган Андрея Кузяев ўрнига Сергей Никифоров тайинланди. Кузяев эса компания марказий девонига ишга ўтди. С. Никифоров бугунга қадар холдингнинг ишлаб чиқиш ва қазув бўйича катта вице-президенти лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамизки, “ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг” 1997 йил 4 декабрда ташкил этилган бўлиб, “ЛУКОЙЛ”нинг халқаро upstream-лойиҳалари билан шуғулланади. Бугунда ушбу йўналиш компаниянинг углеводородларнинг 10% ошиғи ва газнинг 30% атрофидасини қазиб олишни таъминламоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: