“ЛУКОЙЛ” Ўзбекистондаги идорасига сервис ва маиший хизмат кўрсатишга танлов эълон қилди

Дата: 16:39, 12-01-2016.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – “ЛУКОЙЛ” Ўзбекистонда “ЛУКОИЛ Узбекистан Оператинг Компани” МЧЖ офисига сервис ва маиший хизмат кўрсатиш, унинг муҳандислик тизим ва қурилмаларига сервис хизмат кўрсатиш, унга хўжалик, канцелярия ва озиқ-овқат молларини етказиб бериш бўйича танлов эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Танлов савдоларида шу каби иш/хизматларни бажариш тажрибасига эга бўлган юридик шахслар, маҳаллий ва ҳорижий ташкилотлар иштирок этишлари мумкин. Бунда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги, ёҳуд давлат рўйҳатидан ўтилган мамлакатнинг қонунчилиги кўра ушбу Иштирокчиларнинг Танлов савдоларида иштирок этиши ва/ёки Ўзбекистон Республикасида шу каби иш/хизматларни бажариши таъқиқланмаган бўлиши лозим”, - дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, даъвогар сифатида чиқувчи корхона ва ташкилотлар танлов ҳужжатларида белгиланган талабларга жавоб беришлари шарт. Хусусан, сўнгги 3 йил мобайнида (2013, 2014, 2015 й.), шу каби характерда бажарилган ишлар (муҳандислик тизим ва қурилмаларига сервис хизмат кўрсатиш, бинолар ва уларга ёндош ҳудудларни тозалаш) натижасида ҳосил бўлган йиллик ўртача пул айланмаси $400 кам бўлмаслиги, сўнгги 3 (уч) йил мобайнида (2013 й., 2014 й., 2015 й.), шу каби характер ва мураккабликдаги ишларни бажариш бўйича амал қилиш муддати 1 йилдан 3 йилгача (ва ундан ортиқ) бўлган бир ёки ундан ортиқ шартномаларда пудратчи сифатида иш тажрибасига эга бўлиши, шу каби характер ва мураккабликдаги ишларни бажариш бўйича тажрибаси 5 (беш) йилдан кам бўлмаган, олий маълумотли раҳбарга эга бўлиши, сертификатланган ускуналар ва малакали ходимларга эга бўлиши, танлов аризаси таъминоти ва шартнома бажарилиши учун зарурий банк кафолатлари билан таъминлай олиш имконига эга бўлиши лозим.

Янгилик билан ўртоқлашиш: