“Лукойл” Ўзбекистондаги Ҳисор лойиҳасини молиялаштириш учун $500 млн жалб қилди

Дата: 12:37, 16-11-2016.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Россиянинг “Лукойл” компанияси Ўзбекистондаги Ҳисор газоконденсат конлари гуруҳи лойиҳасини молиялаштириш учун $500 млн жалб қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лукойл” Ўзбекистондаги Ҳисор газоконденсат конлари гуруҳи лойиҳасини молиялаштириш учун $500 млн таъминланмаган кредит жалб қилди. Маблағлар 5 йилга 3 ой LIBOR+3,0% ставкаси бўйича жалб этилган. Кредит “Союзнефтегаз Восток Лтд.” ҳиссасига олинди”, - деб таъкидлашди ширкатда.

Кредит Intesa Sanpaolo Bank Luxembourg S.A. (Люксембург), Natixis (Франция), Mizuho Bank Ltd. (Япония), UniCredit S.p.A. (Италия), VTB Bank (Deutschland) AG (Германия), ING Bank N.V. (Голландия), AO Raiffeisenbank (Россия) и Raiffeisen Bank International AG (Австрия) банклари консорциуми томонидан тақдим этилган.

Эслатиб ўтамизки, Ҳисор лойиҳасини бўйича маҳсулотни бўлишиш лойиҳаси 2007 йил январда имзоланган. 2001 йил декабрда бу ерда “Жарқудуқ – Янги Қизилча” газ кони ишга туширилган эди. 2012 йилда Ҳисор блокида лойиҳа қувватига чиқилиб, йилига 1,1 млрд м3/ табиий газ қазиб олина бошланди.

2017 йилда “Тўлиқ ривожланиш” босқичи доирасида Жарқудуқ газни комплекс тайёрлаш қурилмасини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Унинг қуввати йилига 4,4 млрд м3 ташкил қилади ва бу қазиб олишни лойиҳа даражасига чиқаришга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: