“Лукойл” Ўзбекистондаги Ҳиссор лойиҳаси доирасида асосий ишлаб чиқариш объектларини ишга туширди

Дата: 17:55, 22-08-2017.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – “Лукойл” АЖ Ўзбекистондаги Ҳиссор лойиҳаси доирасида асосий ишлаб чиқариш объектларини ишга туширди, деб хабар беради россия нефть компанияси матбуот хизмати.

“Лукойл” АЖ Ўзбекистондаги Жанубий-Ғарбий Ҳиссор лойиҳаси доирасида асосий ишлаб чиқариш ва технологик объектларини ишга туширди. Улар орасида қуввати йилига 4,4 млрд куб. метрлик газни бошланғич тайёрлаш ускунаси, тўртта газ йиғиш пункти бор”, - дейилади сешанба кунги хабарда.

Объектларни ишга тушириш натижасида Ҳиссор гуруҳида газ қазиб олиш даражаси лойиҳадаги кунига 14 млн куб. м ёки йилига 5 млрд куб. мга етказилди. Бу ерда ҳозир 37 бурғулаш қувуридан фойдаланилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Лукойл Жанубий-Ғарбий Ҳиссор лойиҳасига 2008 йилда кирган эди. Лойиҳа ҳудудида 7 кон жойлашган. Лойиҳа бўйича МАҲК 2043 амал қилади. Келишув иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси  ва “Лукойл” АЖдир (100%). 2016 йилда лойиҳа бўйича газ қазиб олиш ҳажми 1,7 млрд куб. м ташкил қилди (“Лукойл” улуши 1,5 млрд куб. м).

Янгилик билан ўртоқлашиш: