Мўрининг носозлиги, маст ҳолда чекиш ва қўлбола печка кабилар Ўзбекистондаги 274 ёнғинларга сабаб бўлди

Дата: 14:37, 11-12-2014.

Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – Мўрининг носозлиги, маст ҳолда чекиш ва қўлбола печка ўтган ҳафтада Ўзбекистондаги 274 ёнғинларга сабаб бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎзР ИИВ сайтидаги маълумотга кўра, Бухоро вилояти Бухоро туманидаги уйлардан биридаги иситиш печининг мўриси носозлиги сабабли ёнғин содир бўлди. Натижада уйнинг томи, шифти ва уй жиҳозлари ёнғиндан зарар кўрди.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги уйларнинг бирида маст ҳолда сигарета чекиш ёнғинга олиб келди. Ёнғин натижасида хонадон эгасининг ўрин-кўрпаси ёниб зарарланган, ўт ўчирувчилар томонидан уй эгасининг куйган ҳолдаги жасади ҳам топилди.

Бундан ташқари, Наманган вилояти Наманган шаҳридаги уйларнинг бирида яшаш хонасига ўрнатилган қўлбола иситиш печини ёқиб назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлди. Натижада уй соҳибининг кўрпа-тўшаги ёниб кетди, ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг куйган ҳолдаги жасади топилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: