Маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмининг ўндан тўққизидан зиёди Ўзбекистон пойтахтига тўғри келади

Дата: 17:00, 15-01-2018.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – 2017 йилнинг январ-декабрида маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмининг ўндан тўққизидан зиёди Ўзбекистон пойтахти Тошкентга тўғри келади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури доирасида 799та лойиҳа бўйича 9,9 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

2017 йилнинг январ-декабр ойларида маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмининг 90% зиёди Тошкент корхоналарига (4 трлн. 431,7 млрд сўм), Қорақалпоғистон Республикаси (2 трлн. 303.3 млрд сўмлик), Андижон (1 трлн. 844,0 млрд. сўмлик) ва Тошкент (536,9 млрд. сўм) вилоятларига тўғри келади.

Ўтган муддатда жами $512,4 млн.лик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар экспорт қилинди ва 3018та янги иш ўрни яратилди.

Маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларининг кўпчилиги Тошкент шаҳри (331 лойиҳа), Тошкент (167), Навоий (56), Андижон (54), Фарғона (48), Самарқанд (40) ва Наманган (31) вилоятларига тўғри келган. 

Сурат манбаи: https://www.bilet11.com/yurtdisi/taskent-ucak-bileti-530

Янгилик билан ўртоқлашиш: